Эмери: Мбаппенинг жароҳати жиддий эмаслигига умид қиламан

 

ПСЖ жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Марсель”га қарши (3:0) Франция Кубоги 1/4 финалидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мутахассис ўйин давомида жароҳат олиб майдонни тарк этган Килиан Мбаппе ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

“Унинг оёғига зарба беришди ва у танаффус вақтида захирага олинишини сўради. Умид қиламанки, унинг жаҳорати жиддий эмас”, – деди Эмери.

Аввалроқ ПСЖ ҳужумчиси Неймар шу ҳафта охирида операция қилиниб, “Реал”га қарши нимчорак финал жавоб ўйинини ўтказиб юбориши хабар қилинганди. Мбаппе ҳам 6 март куни бўлиб ўтадиган ўйинни қўйиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!