Эмери “Реал”га қарши ўйин олдидан етакчи футболчиларга дам беради

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери Франсция чемпионати 28-тури доирасида “Труа” жамоасига қарши кечадиган баҳсда Килиан Мбаппе, Эдинсон Кавани ва Марко Верраттиларнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.

Эмери уларга дам олиш имконини бериш орқали, ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида “Реал”га қарши кечадиган жавоб ўйинига яхши ҳолатда етиб боришини таъминламоқчи.

Маълумот учун, “Труа – ПСЖ” ўйини бугун, ПСЖ – “Реал” учрашуви эса 6 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!