Энг зўр кикбоксингчилар Тошкентда беллашмоқда

Жорий йил 13-17 сентябрь кунлари “Юнусобод”спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича "UZBEKISTAN OPEN" III халқаро турнири бўлиб ўтади.

Нуфузли муосбақада дунёнинг 28 мамлакатидан 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган жами 1600 нафар якка курашчи кикбокснинг 6 та йўналишда куч синашади.

Халқаро турнирда WAKO Умумжаҳон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти Салим Кайичи ҳамда WAKO Asia - Осиё кикбоксинг ассоциацияси президенти Нассер Нассери жаноблари бевосита баҳсларни кузатиб бориш учун юртимизга ташриф буюрган.

Шиддатли ва муросасиз кечадиган кикбоксинг жангларини ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!