Эрик тен Хагга янги жамоа топилди

“Манчестер Юнайтед”  бош мураббийи Эрик тен Хаг ўзига берилган  вақт ичида жанговар жамоа ташкил қила олмади.

Нидерландиялик мутахассис шогирдларига барқарорлик етишмаяпти. Шу боис, клуб мутасаддилари янги бош мураббий қидирмоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Эрик тен Хаг ҳам ишсиз қолмайди. Бу мутахассис хизматига “Аякс” қизиқиш билдиряпти.

Амстердамликлар миллий чемпионатда бўш ўйин кўрсатяпти. Клуб раҳбарияти бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилган. Эрик тен Хаг Манчестерга келишидан аввал “Аякс”ни муваффақиятли бошқаргани боис, ҳозир ҳам бу лавозимга асосий номзод ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию