Эркин агентларни ёқтирадиган "Реал"нинг кейинги нишони аниқ!

"Реал" дунё бўйича трансфер бозорида турли хил йўллар билан футболчиларни ўз сафига қўшиб оладиган камли сонли клублардан биридир. Мадридликлар гоҳ Бразилия томонлардан истеъдодларни қидириб топади, гоҳ айни пайтдаги энг яхши футболчилардан бирига қизиқиш билдиради, гоҳида эса шунчаки эркин агентлар билан шартнома имзолайди. 3-вариант сўнгги йилларда фойда келтирмай қолмаяпти. Жамоа ҳозирги таркибдан Антонио Рюдигер, Давид Алаба каби ўйинчиларни текинга қўлга киритган. Шу билан бирга бу ёзги трансферлар ойнасида "қаймоқранглилар" футбол тарихидаги энг катта трансферлардан бирини амалга оширмоқда (ПСЖга ҳеч қанча тўламаган ҳолда). 

Kylian Mbappé - Player Profile - Football - Eurosport

"Реал" мана шу системада ишлашни давом эттиради. Клубнинг кейинги мақсади ўнг қанот ҳимоячиси билан шартнома тузишдир. Фақат бу йил эмас, балки 2025 йилда Мадрид жамоаси бу позицияга футболчи излашни бошлайди. Сабаби, у вақтда Дани Карвахаль 33 ёшга тўлган бўлади ва ушбу ҳолат раҳбариятни бироз ўйлантирмоқда. Тўғри, испаниялик ҳимоячи учун мавсум ажойиб ўтмоқда. 31 та ўйин 5 та гол ва 5 та ассист унинг ҳисобида мавжуд, лекин Карвахаль яна бир мавсум мана шу даражада ўйнаб бериши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари захира ўйинчиси Лукас Васкес билан ҳам узоқ ийллик эмас, бир йиллик битим тузилмоқда. 

Carvajal donne son Top 3 des joueurs qu'il a côtoyé dans sa carrière

"Реал"нинг ўнг қанот ҳимояи учун кўрадиган вариантлар орасида "Ливерпуль" вакили Трент Александр-Арнольд фаворит, дея хабар беради Инсайдер Маттео Моретто. Унинг сўзларига кўра, "Қироллик клуби" фулбекни 2025 йилнинг ёзида эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, Европанинг кўплаб жамоалари ҳам "қизиллар" билан шартномаси 2025 йилда тугайдиган инглизнинг ҳолатини кузатиб бормоқда. Айни пайтда битимни янгилаш борасида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Мерсисайдликлар янги шартнома тузилишини истайди, лекин бу вазиятда Арнольднинг хоҳиши кўпроқ аҳамият касб этади.

Adored by Liverpool, distrusted by England: Alexander-Arnold can prove  himself one of the world's best in Qatar | Goal.com

Трент "Ливерпуль" сафида 300 тадан зиёд учрашувда иштирок этиб бўлди. Академиядан чиққан 25 ёшли футболчининг кетиш пайти келган бўлиши ҳам мумкин. Яна бир ажойиб мавсум ва мухлислар қарсаклари остида жамоани тарк этиш. Бу ҳозирги вақтда ҳар бир футболчи орзу қиладиган ҳолатдир. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!