"Эвертон" ёзда Вардини сотиб олмоқчи

“Эвертон” ўз сафини “Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди билан кучайтирмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 31 ёшли англиялик футболчига шахсан “ирисчилар” бош мураббийи Сэм Эллардайс қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга қараганда ушбу мутахассис Вардининг ўйинларини кўпдан буён кузатиб келади ва унинг мухлиси ҳисобланади.

Бироқ, “Эвертон” ҳисобидаги каттагина маблағни Тео Уолкотт ва Женк Тосунларнинг трансферига сарфлаган. Шу боис, Мерсисайд клуби Вардини мавсум якунлангач сотиб олишга уриниб кўради.

Маълумот учун, Варди жорий мавсум АПЛда жами 22та учрашувда иштирок этип, ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Лестер” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!