"Евро-2024"га йўл олган сўнгги 3 та терма жамоа номи маълум бўлди

"Евро-2024" саралашининг плей-оффидан ўрин олган 3 та баҳс ўз ниҳоясига етди. 

Грузия - Греция учрашувида ҳисоб очилмади ва пенальтилар сериясида грузияликлар ғалаба қозонди. Жамоа "F" гуруҳидан ўрин олади.  

Украина эса Исландияни таслим қилди. Дастлаб, Гудмундссон ҳисобни очган бўлса, Циганков имкониятларни тенглаштириб қўйди. Мудрик 84-дақиқада ғалаба голини урди. Ребров шогирдлари "E" гуруҳидан жой олди.

Польша Уэльсни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Германияга борадиган давлатлар орасига қўшилди. Левандовски ва унинг дўстлари "D" гуруҳига жойлашишди. Уларни Франция, Нидерландия ва Австрияга қарши ўйинлар кутмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!