Фабрегас "Арсенал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди

“Монако” хавбеки Сеск Фабрегас 2003 йилда “Барселона”дан “Арсенал”га эмас, балки “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин эди.

“Ўша пайтда менда “Манчестер Юнайтед”дан ҳам таклиф бор эди. Бир неча бор Лондон ва Манчестерга боришимга тўғри келди. Июнь ойи ўртасида “Арсенал” қароргоҳига борганимда ҳамма таътилда эди, Венгер эса Парижга кетганди. У мен билан учрашиш учун шахсий самолётда келди. Дэвид Дин (“Арсенал”нинг ўша пайтдаги вице-президенти) ҳам.

Мен Венгерни кўриб ҳайратда эдим. Мен бор йўғи 15 ёшда эдим ва ҳеч ким эмасдим. Бу инсон эса мени кўриш учун таътилдан воз кечган. Биз бирга суҳбатлашдик, Венгер онам билан ҳам гаплашди, менга машғулотлар базасини кўрсатди ва мен ушбу лойиҳани ёқтириб қолдим”, - дейд Фабрегас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!