Фарғонада Аёллар спартакиадаси бўлиб ўтди (фото)

 Фарғонада Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган аёллар спартакиадаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлардан келган иштирокчилар енгил атлетика, волейбол, стол тенниси, сузиш каби спорт турлари бўйича баҳслашди.

 Танлов якунларига кўра, мусобақада спортнинг волейбол тури бўйича умумжамоа ҳисобида Қўштепа тумани, стретбол турида эса Марғилон шаҳри жамоалари биринчи ўринни қўлга киритди. Сузиш бўйича 18-30 ёшлилар ўртасида Ўғилой Тешабоева ва 30-50 ёшлилар ўртасида Шаҳноза Мамажонова пешқадам бўлди. Шунингдек, енгил атлетика бўйича 18-30 ёшлилар ўртасида Мавлуда Салимова ва 30-50 ёшлилар ўртасида Ҳавасхон Эргашева ғолиб бўлган бўлса, стол тенниси турида Марҳабохон Муродова ғалаба қозонди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
 
 
 
Манба:uza.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!