Фарғонада "Келажагимиз умидлари" фестивали давом этмоқда

Мана уч кундирки, Фарғонада ҳақиқий футбол байрами ҳукмронлик қилмоқда. Фарғона шаҳридаги олимпия захиралари коллежи спорт залида Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан ташкил этилган “Келажагимиз умидлари” футбол фестивалининг учинчи куни ҳам болажонлар учун олам-олам қувонч олиб келди. Фестивалнингучинчи кунида 9ёшгача бўлган футболчиларчилардан ташкил топган 10 та жамоа иштирок этди ва уларнинг ҳар бир унутилмас хотирлар билан уйларига қайтиб кетшди.

Вилоят Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари саналган мактаб ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар майдонда куч синашишди.

Тадбир якунида ёш футболчиларга эсдалик совғалари ҳамда Фахрий ёрлиқлар топширилди.

Мазкур фестивал кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Эртага тадбирнинг якуний қисми бўлиб ўтади. Футбол ишқибозларни таклиф қилиб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!