Фарғонанинг "Ифтихор" жамоаси Россияда йиғин ўтказади

Фарғона вилояти чемпиони – Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси янги мавсумга улкан ниятлар билан тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу жамоа ўз олдига Про-лигага чиқиш вазифаси қўйган.

Нодир Қўзибоев ва Камол Жунашев бошчилигидаги машғулотлар қизиқарли тарзда ўтаётганини таъкидлаш жоиз. “Ифтихор” жамоаси эртага, 24 январь куни яна битта назорат учрашувида иштирок этади. Олтиариқликларнинг бу галги рақиби – Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари бўлади.

Мазкур ўйин 12:00да Олтиариқдаги “Марказий” стадионда бошланади.

Бу назорат учрашувлари орқали мураббийлар штаби бир қатор иқтидорли, асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказиб, ўз жамоаларини шакиллантирмоқдалар.

Ушбу жамоа февраль ойида Россия федерациясининг Оренбург шаҳрида йиғин ўтказилиши режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!