Фарғонанинг "Тошлоқ" жамоаси бугун назорат ўйини ўтказади

Фарғона вилоят биринчилиги иштирокичларидан бири – “Тошлоқ” жамоаси ҳам машғулотларга зўр бермоқда. Жамоа сафига янги ўйинчилар келиши давом этмоқда.

Машғулотларда иштирок этаётган янги ўйинчилар билан танишинг: Бобур Муҳамажонов, Жасур Ҳакимов, Жалолиддин Дадажонов, Абдулла Алижонов, Улуғбек Абдумаликов, Элмурод Мирзаматов, Салоҳиддин Ортиқов, Музаффар Мирзаматов, Миркомил Асқаров, Давлатжон Икромжонов.

Азиз Мамажонов бошчилигидаги жамоа бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Тошлоқликлар бу сафар Ёзёвонда меҳмон бўлишади. “Ёзёвон лочинлари” – “Тошлоқ” ўйини соат 14:00да бошланади. Ўйин Ёзёвон “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!