Фарҳод Абдуллаев Ўзбекистонинг ярим финалдаги рақиби аниқ бўладиган ўйинда назоратчилик қилади

Эртага 20 январь куни Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган учрашувда Жанубий Корея терма жамоаси Малайзияга қарши майдонга тушади.

Айнан мана шу ўйин ғолиби 23 январь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Корея - Малайзия учрашувида ҳамюртимиз ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар назоратчиси бўлади.

Фарҳод Абдуллаев бунгача Осиё чемпионатининг Хитой - Уммон, Хитой - Қатар ва Япония - КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакамлар назоратчиси сифатида иш олиб борганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!