Фати фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

"Барселона" ёзда Ансу Фатини Англия премьер-лигасига сотиши мумкин.

"Sport" нашри хабарига кўра, футболчининг агенти Хорхе Мендеш "кўк-анорранглилар" раҳбариятига Англия премьер-лигаси клуби яқин орада Ансу учун 70 миллион евро таклиф қилишини айтган. Клуб номи очиқланмаган.

Фати аввалроқ мунтазам ўйин амалиёти йўқлигига қарамай, "Барселона"да қолиш истагини билдирган эди. "Манчестер Юнайтед" Ансу учун асосий даъвогар сифатида кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, Фати жорий мавсум Испания чемпионатида 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!