Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши учрашув олдидан машғулот ўтказди. Бугун тонгда термамиз сафига келиб қўшилган Аббосбек Файзуллаев эртанги ўйин, йиғинга қўшилгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё кубоги давом этмоқда. Ҳозир 3-турдаги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Бугун эрталаб Қатарга етиб келдим. Музокаралар ижобий якунланганидан ва терма жамоа сафига қўшилганимдан хурсандман.

Албатта, эртанги баҳсда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Чунки биринчи ўрин билан чиққанимиз қулайроқ деб ўйлайман. Эртанги рақибимиз - Вьетнам ҳам кучли рақиб. Улар ҳам, биз ҳам 6 очко тўплаган. Эртага яхши учрашув бўлади", - деди Файзуллаев.

Маълумот учун, Ўзбекистон - Вьетнам беллашуви 20:30да старт олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
22/04/2024 23:50
Йигитларга омад.Галаба сизлар билан.Аллох мададкор булсин.
&
Abror Xojiboyev
22/04/2024 22:22
Iroqqa atab qoʻy gollaringni Abbosbek!