Файзуллаев яна энг зўрлар қаторида!

РПЛнинг 27-туридан ўрин олган ЦСКА - "Рубин" баҳсида томонлар муроса кўчасини танлашди. Ўйинда Рожков ҳисобни очган бўлса, Файзуллаев тенглаштириб қўйди. 74-дақиқада Чалов жамоасини олдинга олиб чиққанди, лекин 90+2 дақиқада Даку мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 

Қозонликлар сафида ҳаракат қилаётган легионерларимиз Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов захирада қолдирилди. Мазкур учрашувдан кейин турнир жадвалида москваликлар 8, козонликлар эса 9-ўринда боришмоқда. 

"Матч Премьер" талқинига кўра, Файзуллаев тур рамзий жамоасига киритилди. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию