"FIDE жаҳон кубоги": 2 нафар ҳамюртимиз кейинги босқичда, яна биттаси тай-брекда дона суради

Хабар бериб ўтганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир - "FIDE жаҳон кубоги" бўлиб ўтмоқда. Кеча ўтказилган биринчи босқич 2-ўйинларида Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев рақибларини мағлуб этиб, 2-турга йўл олган бўлса, Шамсиддин Воҳидов яна дуранг ўйнади. У бугун тай-брекда дона суради. Мусобақада иштирок этаётган Нилуфар Якуббоева афсуску ўз иштирокини якунлади. 
 
Шамсиддин Воҳидов 1 - 1 Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) (тай-брек ўтказилади)
 
Жавоҳир Синдаров 2 - 0 Денг Киприано Реан (ЖАР)
 
Нодирбек Якуббоев 2 - 0 Малек Кониахли (Миср)
 
Нилуфар Якуббоева 0.5 - 1.5 Ева Репкова (Словакия)
 
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов рейтинги юқори бўлгани учун 2-раунддан баҳсларга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!