FIFA томонидан футзал миллий жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди

Унга кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 1288,96 очко жамғарган ҳолда, 11-ўриндан жой олди. 

Бразилия терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Амалдаги Жаҳон чемпиони Португалия эса Испанияни ортда қолдирган ҳолда иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Эрон ва Аргентина жамоалари кучли бешликдан ўрин олган.

Ушбу беш жамоа ва Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида 1-саватчага жойлаштирилади. 2-саватчада эса Марокаш, Қозоғистон, Таиланд, Франсия, Украина ва Парагвай жамоалари бўлади. Шу тариқа футзал бўйича ЖЧ-2024 иштирокчилари ФИФА рейтингида эгаллаган ўринларига қараб сараланади ва гуруҳларга ажратилади.

Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё жамоалари орасида 3-ўринни банд этган.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
. Oxunjon
08/05/2024 10:30
Маладси йигитлар бўшашманглар кучли ўнталикга кириш керак