"Фиорентина" ўз сафини "Челси" футболчиси билан кучайтирмоқчи

Ҳуқуқий жиҳатдан Лондоннинг “Челси” клубига тегишли ҳисобланган ярим ҳимоячи Шарли Мусон фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sportitalia нашри тарқатган хабарга қараганда 21 ёшли бельгиялик футболчига “Фиорентина” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича “бинафшаранглилар” Мусонни жорий мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Ўз навбатида “Челси” ҳам ушбу футболчини ижарага беришга тайёр, фақат кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!