Флик "Бавария"га қайтиш учун тайёр!

Германиялик таниқли мутахассис Ханс-Дитер Флик "Бавария" бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг машҳур "Bayern & Germany" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, Флик ҳам собиқ клубига қайтиш тарафдори. Ҳозирда томонлар расмий музокараларга киришмаган бўлсада, тез орада янгилик расман эълон қилиниши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг соат 00:00да "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйини старт олади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию