Францияда Неймарга тан беришди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция Биринчи лигасининг декабр ойидаги энг яхши футболчиси деб  топилди.

Франция профессионал футболчилар ассоцияцияси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, бразилиялик футболчи 50 % овоз тўплади ва илк бор шундай  шарафли номга сазовор бўлди.

Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларни Марио Балотелли (26 %) ва Килиан Мбаппе(24 %)лар эгаллашди.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилнинг сўнгги ойида француз чемпионатида 2 гол киритди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!