Футзал. Бугун аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

Шу йилнинг 2-12 май кунлари Тайландда футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда 15та мамлакат терма жамоалари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун Тайландда маҳаллий вақт билан соат 15:00да аёллар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Терма жамоалар қуйдига саватчаларга бўлинган:

1-саватча: Тайланд (мезбон), Эрон, Япония, Малайзия

2-саватча: Хитой, Гонконг, Ўзбекистон, Вьетнам

3-саватча: Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш, Индонезия.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!