Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон термаси 3-ўрин учун баҳс олдидан машғулот ўтказди

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг учинчи ўрини учун баҳс олиб боради. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Ироқ футзалчилари билан куч синашади.

Бугун, 10 февраль куни жамоа вакиллари Tamkang University спорт мажмуасида машғулот ўтказди. Жамоа иккига бўлинган ҳолда бир-бирига қарши ўйнади. Эътиборлиси, мураббийлар штаби ҳам майдонда футзалчилар билан бирга ҳаракат қилди.

Бўлажак ўйин жуда муҳим эканини мураббийлар ҳам, футзалчилар ҳам яхши тушуниб турибди. Шу сабабли, улар эртага бор кучини бериб, юртимизга медаль билан қайтишни мақсад қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви эртага, 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!