Футзал. Ўзбекистон иродали тарзда Австралияни мағлуб этди

Футзал бўйича Осиё кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан куч синашди. Унда вакилларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, австралияликлар сафида Уэйд Жиовенали беллашувда ҳисобни очди. Сўнг иккинчи бўлимда Акбар Усмонов ҳамда Дилшод Раҳматов (дубль) гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин якунига оз вақт қолганда Тайлер Гарнер "яшил қитъа вакиллари"нинг 2-голига муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, ҳамюртларимиз илк турда қийин ғалабани қўлга киритди. 2-турда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши куч синашади, беллашув 19 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
17/04/2024 18:25
Буларкану.Омад йигитлар .