“Галатасарой” устозини ишдан олишди

Туркиянинг “Галатасарой” клуби бош мураббийи Игорь Тудор ўз лавозимидан оз этилди. Бу қарор клубнинг директорлар кенгаши мажлиси вақтида қабул қилинди, деб хабар бермоқда Истанбул клуби расмий сайти.

Тудор билан бирга унинг бутун мураббийлар штаби ҳам ишдан олинди. Тудор “Галатасарой”ни 2017 йилнинг феврал ойида қабул қилиб олинган эди. Бу мавсум жамоа Туркия чемпионатида 16 баҳсда 32 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида “Истанбул Башакшехир”дан сўнг иккинчи поғонасида бормоқда.

Кеча эса жамоа чемпионат аутсайдери “Йени Малатьяспор”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!