Галиулиннинг "Тосно"си Венгрия клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган Россиянинг “Тосно” клуби айни дамда Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Питерликлар бугун йиғин доирасида ўзларининг навбатдаги назорат баҳсларини ўтказишди. Уларга бу сафар Венгриянинг “Дебрецен” клуби рақиблик қилди.
Галиулин қатнашган учрашувда “Тосно” 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ўртоқлик ўйини. 7 февраль
“Дебрецен” (Венгрия) - “Тосно” (Россия) 3:0
Голлар: Кевин Варга 58’, Норберт Конйвейс 63’, Александар Йованович 63’
Фикрлар