Гиггз Уэльс термаси раҳбарияти билан учрашди

Уэльс терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ва сардори Райан Гиггз миллий термани бошқариши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Ўтган йил декабр ойида 44 ёшли мутахассис Уэльс термасини бошқаришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди. Ушбу лавозим Крис Коулмандан термани тарк этган бери бўш турибди.

Манбада ёзилишича,Гиггз кеча ассоциация раҳбарияти билан учрашган, аммо ҳозирча бу ҳақда маълумотлар ошкор қилинганича йўқ.

Аввалроқ Уэльс термасини бошқаришга Тони Пьюлис, Крэйг Беллами ва Тьерри Анри каби собиқ футболчилар қизиқиш билдиргани айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!