Гиггз Уэльс термасини бошқариши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз Уэльс терма жамоасини бошқариши мумкин.

Sky Sports'нинг маълум қилишича Уэльс футбол федерацияси аллақачон 44 ёшли мутахассис билан бу борада музокаралар ўтказишга улгурган. Бироқ, ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Маълумотларга қараганда Гиггзнинг ўзи ушбу таклифни қабул қилишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Крис Коулман жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!