Григор Димитровнинг чорак финалдаги рақиби аниқланди
Австралияда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” турнирининг тўртинчи даврасида болгариялик Григор Димитров мезбон теннисчи Ник Киргиосни 7:6, 7:6, 4:6, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Британиялик Кайл Эдмунд эса мусобақанинг ушбу босқичида италиялик Андреас Сеппини 6:7, 7:5, 6:2, 6:3 ҳисобида енгди. Энди Кайл чорак финалда Григор билан куч синашади.
Фикрлар