Гризман: Энг қийин иш - ҳар доим ғалаба қозонишдир!

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн "матрасчилар"нинг режалари ҳақида гапирди. 

"Энг қийин нарса ҳар доим - ғалаба қозонишдир. Бу биз учун қолган учрашувларда, Ла Лига ва Чемпионлар лигасида жуда муҳим. Бу мени хурсанд қилади ва бутун жамоа бўлиб шу нарсага ҳаракат қиламиз. Ўзимиз учун кундалик вазифа бўлган ишни маромида бажаришимиз керак", - дея футболчининг сўзларини келтирди "Mundo Deportivo" нашри. 

Жорий мавсумда Антуан 38 та учрашув ўтказиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. Франциялик футболчининг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!