Гвардиола Кевин Де Брюйненинг аҳволи ҳақида маълум қилди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Кевин Де Брюйненинг аҳволи ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бельгиялик ярим ҳимоячи мавсум бошидаёқ жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди. У жорий мавсум бор-йўғи иккита ўйинда майдонга туша олди.

"Кевин аллақачон югуришни бошлаган, аммо ҳозирча алоҳида шуғулланмоқда. У қайтишга тўлиқ тайёр бўлса, биз уни мамнуният билан кутиб оламиз", - дея Гвардиола сўзларини келтирмоқда "City Xtra".

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" Англия премьер-лигасининг 15-туридан кейин 30 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!