Гвардиола шов-шувли трансферга қўл урмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини янада кучайтириш борасида бош қотиряпти.

TBR Football нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” ёзда катта трансферга қўл урмоқчи. Испаниялик мутахассис ўз жамоаси сафида “Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихни кўришни истаяпти.

Киммихнинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Ҳозирча, 29 ёшли футболчи ҳамкорликни узайтиришга шошилмаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, Киммих “Бавария” қайси мутахассисни бош мураббий қилишига қараб, бир қарорга келади.

Агар тажрибали ярим ҳимоячи клуб билан келишувни узайтирмаса, мутасаддилар ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади. Бу вазиятда Киммих Хосеп Гвардиоланинг мухлиси экани “Манчестер Сити”нинг имкониятларини оширади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию