Гвардиола: Умид қиламанки, Жезус 2 ойда сафга қайтади

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши баҳсда жароҳат олган Габриэль Жезус ҳамда Кевин Де Брюйнеларнинг аҳволлари борасида гапириб ўтди.

“Жезусда жароҳат бор. Умид қиламанки, у максимум 2 ойга сафдан чиққан. Кевин ҳақида бирор нарса деёлмайман. Мен у билан рўй берган вазиятни кўрмадим.

Жароҳат олганларнинг ўрнига янги футболчилар оламизми? Габриэль ва Кевин билан нима содир бўлганлигига қараймиз. Шунга қараб, қарор чиқарамиз”, – деб айтиб ўтди Испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!