Гвардиоланинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

“Манчестер Сити” раҳбарияти жорий мавсум охирида шартномаси якунланадиган Хосеп Гвардиола билан келишувни узайтирди.

Шунга қарамай, клуб мутасаддилари 2025 йилда ушбу битим тугаганидан кейин жамоа бошқарувини кимга топширишни ҳам режалаштириб қўйди.

Унга кўра, “шаҳарликлар” икки ярим йилдан кейин айни пайтда “Арсенал”ни бошқараётган Микель Артетани яна ортга қайтариши мумкин. Испаниялик мутахассис Лондон клубини қабул қилиб олгунга қадар Хосеп Гвардиоланинг ёрдамичиси сифатида “Сити”да ишлаган.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” раҳбарияти Микел Артетани келажакка мўлжаллаган режаларидан хабардор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!