Ҳасан Баратов супер жангда иштирок этади!

13 апрель куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Fair Fight турнири ташкил этилади. Ўзига хос Гран Прида ўзбекистонлик Ҳасанхон Баратов ҳам рингга кўтарилади.

Оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимизга россиялик Дмитрий Васенов рақиблик қилади. К-1 йўналишида ўтадиган ушбу қарама-қаршилик қизиқарли ўтиши шубҳасиз! Чунки, Ҳасанхон Баратов кикбоксинг, К-1 йўналишида кўп карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби, профессионал жанглар борасида юқори тажрибага эга саналади. Унинг рақиби эса, кикюоксинг ва муайтай бўйича Россия чемпиони, МДҲ ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Хуллас, ажойиб жанг! Ушбу муҳим жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!