Ҳайдаров ва Рашидовнинг жамоалари ўзаро дуранг ўйнади

433

Ҳайдаров ва Рашидовнинг жамоалари ўзаро дуранг ўйнади

Бугун БАА Про-лигасида 12-тур ўйинлари давом эттирилди. Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган  “Ажман” клуби ўз майдонида Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал-Жазира”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда  томонлар муроса кўчасини танлашди – 1:1. Ҳайдаров учрашувни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада Рашид Малулах томонидан киритилган голга ассистентлик қилди.

Рашидов эса учрашув қайдномасига киритилмади.

БАА Про-лигаси. 12-тур

“Ажман” – “Ал-Жазира” 1:1.