Ҳикмат Эргашев: "Арал академия"сига қарши ўйин орқали "Бухоро" билан баҳсга тайёргарлик кўрдик"

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган ОКМК – “Арал академия” (16:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Ҳикмат Эргашев қатнашди.

- “Арал академия”сига қарши орқали биз “Бухоро” билан учрашувга тайёргарлик кўрдик. Ўзинглар кўрдинглар, “Арал” таркиби ёшлардан ташкил топган. Улар мана шундай ўйинлар орқали яхши футболчи бўлиб етишадилар. Уларни бироз кучи етмади.

- “Бухоро” билан учрашувда мана шу тактика қўлланиладими ёки бошқача бўладими?

- Шу ўйин орқали тайёрландик. Барибир таркибда ротация бўлади. Айрим ўйинчиларга дам бердик. Шу учрашув орқали захирамиздаги йигитларни ҳам кўриб олдик.

- “Машъал” “Бухоро” билан дуранг ўйнади. Охирги турда “Машъал” “Арал Академия”ни қабул қилишини инобатга олсак, улар гуруҳ ғолиби бўлиш учун яхши имкониятга эга. Демак, “Бухоро” билан иккинчи йўлланма учун ҳал қилувчи ўйин бўлади. Шу фикрга қўшиласизми?

- Ҳа, қўшиламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!