Ҳожинисо Камолдинова ONE FC турнирида жанг қилди

  • 29 март, 18:04
  • 0
  • MMA

Хозиргина Таиланднинг Банкок шаҳрида старт олган ONE FC турнирида ҳамюртимиз Хожинисо Камолдинова иштирокидаги жанг ўз якунига етди.

Камолдинова япониялик дебютант Акари Огатага қарши баҳс юритди. Дастлабки раундда анчагина яхши ҳаракат қилган вакиламиз раунднинг тўлалигича ўз фойдасига ҳал қилган эди. Бироқ, 2-раундда унда кардио ва жисмоний тайёргарлик борасида камчиликлар кўзга ташланиб қолди ва 3 –раундда техник нокаут билан мағлубиятга учради. Шу тариқа у фаолиятидаги 3 –мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 2 та ғалаба ҳам мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!