Ибрагимовичнинг "саёҳати" Туркияда давом этиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович турк грандлари эътиборини ўзига жалб қилмоқда.

Daily mail нашри тарқатган хабарга қараганда 35 ёшли швециялик футболчига “Галатасарой” ҳамда “Бешиктош” жамоалари жиддий қизиқиш билдира бошлашган. Ушбу икки клуб Ибрагимовични имкон қадар тезроқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумотларга қараганда Златаннинг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. Боиси, у МЮда олган жиддий жароҳатдан сўнг деярли заҳира ўйинчисига айланиб қолди. У жорий мавсум манкуанликлар сафида бор йўғи 5та баҳсда иштирок этди ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичнинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!