Иброҳимҳалил Йўлдошев ва "Қайрат" Қозоғистон кубогини тарк этди

Қозоғистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Атирау" - "Қайрат" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

12 ва 13 дақиқаларда Игорь Стасевич ва Олжас Керимжонов томонидан тезкор голлар киритилди. Сўнгра 17-дақиқада Адилбек Жумаханов майдондан четлатилди. "Қайрат" биринчи бўлим сўнгида учинчи голни ўтказиб юборди. 70-дақиқада Офри ҳисобни қисқартирди, бироқ бу гол меҳмонларга ёрдам бера олмади. Иброҳимҳалил Йўлдошев асосий майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, "Атирау" Қозоғистон кубоги ярим финалига йўл олди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию