Игуаин: Курсига ўтириб олиб гапириш осон

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ЕЧЛ 1/8 финал босқичи биринчи учрашуви доирасида “Тоттенхэм”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйиндан кейин курсига ўтириб олиб, муҳокама қилиш осон. Ҳисоб 2:0 бўлиб турганида, барчаси идеал ҳолатда эди. Ҳисоб 2:2 кўринишга келгач, вазият ўзгарди.

Бизга бу фикрларнинг қизиғи йўқ. Биз Лондонда кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал этамиз”, – деб ёзиб қолдирди аргентиналик форвард ўзининг “Instagram”даги расмий саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!