Игуаин Мессига: У ерда сени тепиб ташлашади!

“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин ҳамюрти Лионель Мессига янги жамоа танлашда Англияга бормасликни маслаҳат берди. Унинг ўзи фаолияти давомида “Челси”да тўп сурган эди.

- Англияда жамоаларидаги ҳимоячилар шкафга ўхшайди. Улар сени тепиб ташлайди ва ҳакам бунга йўл қўйиб беради. Англия лигасида мен кўп “калтак еганман”. Ярим йилда ҳам кўника олмадим, - деди Гонсало Игуаин.

“Манчестер Сити” раҳбарияти аргентиналик ҳужумчини ўз сафига чорламоқда ва уни олиб келиш учун ҳар қандай харажатга тайёр эканини билдирган.

Лионель Месси Чемпионлар лигасида Англия жамоаларга қарши жами 34 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилишган муваффақ бўлган.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию