Игуаин "Тоттенхэм"га қарши баҳсгача соғаймоқчи

“Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин ҳамон жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик тўпурар катта эҳтимол билан А Сериянинг навбатдаги турида “Лацио”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсни ўтказиб юборади. Бироқ, “кекса синьора” мураббийлар штаби Игуаинни 7 март куни Лондонда “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида майдонга тушишига умид қилишмоқда.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсум жами 35та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 20та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!