Икарди "Интер"дан кетади, агар...

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икарди агар жамоа мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса “нерадзуррилар” сафидан кетиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича бундай ҳолатда Мадриднинг “Реал” клуби аргентиналик футболчини 110 млн евро товон пулини тўлаб, ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Агар “Интер” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, Икарди миланликлар билан янги шартнома имзолайди ва унинг товон пули 200 млн еврогача оширилади.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Сериянинг 20та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!