Икарди - "Реал"нинг асосий трансфер нишони

Яқиндагина бўлиб ўтган “Эл-класико”да “Барселона”дан (3:0) учралган йирик ҳисобдаги мағлубият “Реал”нинг трансфер режаларини ўзгартириб юборди.

Marca нашрининг хабар беришича, “қироллик клуби” даставвал “Атлетик” дарвозабони Кепа Аррисабалагани сотиб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, энди улар тўпурар ҳужумчи сотиб олишни мақсад қилишмоқда. Боиси, ҳужумчи Карим Бенземанинг ҳаракатлари Зинедин Зиданни қониқтирмаяпти.

Маълумотларга қараганда “Реал”нинг бу борадаги асосий трансфер нишони “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардидир. Айтиш керакки, аргентиналик футболчининг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Серияда 17та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!