Иммобиле Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

Италиянинг “Лацио” клуби Чиро Иммобиле Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди. УEФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада италиялик футболчи ғолиб чиқди.

Иммобиле кеча Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида Руминиянинг “Стяуа” клубига қарши кечган баҳсда хет-трик қайд этди ва жамоасининг кейинги босқичга чиқишига ёрдам берди.

Унга сўровномада иштирок этганларнинг 49 % овоз берди. “Милан” ҳужумчиси Фабио Борини 32 %, “Атлетико” ҳужумчиси Кевин Гамейро эса 15 % овоз олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!