Иммобиле Европа лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди

Римнинг “Лацио” клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле жорий ҳафта бўлиб ўтган Европа лигаси 1/16 финал босқичи жавоб баҳсларининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Стяуа”га (5:1) қарши баҳсда хет-трик қайд этган италиялик футболчига сўровнома иштирокчиларининг 49% овоз берган. У бу борада Фабио Борини (“Милан” 32%), Кевина Гамейро (“Атлетико” 15%) ҳамда  Петр Зелиньский (“Наполи”4%) каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Иммобиле ҳисобида жорий мавсум ҳозирча 32та гол ҳамда 9та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!