"Интер" ҳужумчиси Италияда "Йилнинг энг ёмон футболчиси" деб топилди

Мавсумни “Бенфика” сафида ижара асосида ўтказаётган “Интер” ҳужумчиси Габриэл Барбоза якунланган йилда А Сериянинг энг ёмон футболчиси деб топилди.

Унга антисоврин сифатида “Олтин кўза – 2017” соврини топширилди.

Маълумот учун, 21 ёшли бразилиялик футболчи “Интер” сафига 2016 йил 33,5 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган мавсум миланликларнинг асосий таркибида бирор марта ҳам майдонга тушмади ва ўз ҳисобига бор йўғи 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!