“Интер” Мхитаряннинг ўрнига “Барселона” футболчисини олиши мумкин

Миланнинг “Интер” клуби қишки трансфер бозори вақтида ўрта чизиқни мустаҳкамламоқчи. Улар бунинг учун “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Гейнрих Мхитарянни қўлга киритмоқчи.

Бироқ ушбу трансфер амалга ошмаса, улар “Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарага эътибор қаратишмоқчи.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, “нерадзуррилар” ҳар иккала футболчини бир вақтда сотиб ололмайди. Боиси, “Интер”нинг қайдномасида Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакат футболчиси учун фақат битта ўрин қолган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!