Ирландиялик мухлислар МакГрегордан нафратланишадими?

  • 25 январь, 20:57
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Майкл Чендлернинг айтишича, ирландиялик ММА мухлислари промоушеннинг собиқ икки дивизион чемпиони Конор МакГрегорни ёмон кўришади.

Чендлер ресторанда ирландиялик қиз билан танишганини айтиб берди ва ўша Лаура исмли қиздан Конорга қандай муносабатда эканлигини сўради. У эса Чандлерга шундай жавоб берган:

"Сизга айтсам, биз аввал, Конорни яхши кўрардик, аммо ҳозир ундай эмас. Агар мен ветеринар бўлганимда, уни молхонага олиб бориб қўярдим."

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МакГрегор ва Чендлер 29 июнь куни жанг ўтказиши хабар қилинганди, бироқ кейинроқ жанг сўроқ остида эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!